• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Muqaddima

  • 29-11-2020, 10:43
  • ТЕАТР ТАРИХИ

Инсониятнинг неча минг йиллик тараққиёт тажрибаси шундан далолат берадики, жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш даражаси унинг нафақат моддий ва иқтисодий соҳада эришган ютуқлари, айни вақтда маданий ва маънавий юксалиши билан ҳам белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида қуйидагиларни таъкидлайди: "Моддий ва маънавий ҳаёт тамойиллари бир-бирини инкор этмайди, аксинча, ўзаро боғланиб, бир-бирини тўлдиради. Юксак тараққиётга эришишни орзу қиладиган ҳар бир инсон ва жамият ўз ҳаётини айнан ана шундай диалектик ва узвий боғлиқлик асосида қурган ва ривожлантирган тақдирдагина ижобий натижаларга эриша олади”.

    Бугунги кунда ер юзидаги халқларнинг маданий, маънавий тараққиёт даражасини ифода этадиган энг муҳим йўналишлар ҳақида сўз юритганда, бошқа омиллар қатори театр санъати ҳам, ҳеч шубҳасиз, биринчи навбатда тилга олинади. Бадиий ижоднинг кўпгина турлари каби ушбу санъат ҳам жаҳондаги ҳар қайси халқнинг эзгу орзу-ниятлари, ҳаёт тарзи, онгу тафаккури, гўзал ҳис-туйғуларини, тарихий ва замонавий воқеаларга бўлган муносабатини, миллий ва умумбашарий қадриятларга садоқатини таъсирчан усуллар, бетакрор бадиий лавҳалар, ҳаётий образлар орқали акс эттиришга хизмат қилади. Илмий манбаларда қайд этилишича, инсон, халқ ва жамиятнинг руҳий кайфияти, хоҳиш-иродаси қадим-қадим замонлардан бошлаб театрлаштирилган майдон томошалари, турли маросимлар, қўғирчоқ ўйинлари воситасида ифода этиб келинган. Халқимиз ўртасида "тўй” сўзининг "тўю томоша” шаклида ишлатилиши бежиз эмас.

    Яъни, тўйлар, турли қувончли воқеалар муносабати билан элу юртимиз ўртасида азалдан қизиқарли ўйин-кулгулар, оммавий томошалар ўтказилган. Ҳақиқатан ҳам, қиз узатиш, келин тушириш, никоҳ маросимларини ўтказиш жараёнида айтиладиган "ёр-ёр” ва лапарлар, амалга ошириладиган расм-русум-ларнинг ҳар бири алоҳида театрлаштирилган саҳна, десак, адашмаган бўламиз. Ёки янги туғилган чақалоқни бешикка солиш, ўғил болаларни суннат қилиш билан боғлиқ удумларнинг асосий қисмини ҳам миллий руҳдаги томошалар ташкил этади. Бу саҳналарнинг сценарий муаллифи ҳам, режиссёри ва ижрочиси ҳам халқ, оддий одамларнинг ўзи экани, улар неча-неча замонлар мобайнида шаклланиб, сайқалланиб келгани айниқса эътиборлидир. Шундай экан, халқ томошалари унинг урф-одат ва анъаналари билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда пайдо бўлган, дейишга тўлиқ асослар бор. Бошқача айтганда, оддий одамларнинг қувонч ва шодликлари, ғам-ташвишлари, табиатга, Яратганга меҳр-муҳаббати, илтижо ва муножотлари – барчаси қадимдан ўзига хос бадиий кўринишга, театрлашган шаклга эга бўлган.

    Қарийб уч минг йилдан буён халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келаётган Наврўз байрамини оладиган бўлсак, унинг сайил ва томошалари,ўйин-кулгулари ва қадриятларида қанча фольклор саҳналари, қанча бадиий ижод намуналари, оммавий театр санъатига хос лавҳалар борлигини кўрамиз. Табиийки, ана шундай байрамлар, диний, дунёвий маросимлар халқимизнинг урф-одатлари, онгу тафаккури, маънавий дунёсининг шаклланиши, неча асрлар давомида уларнинг безавол яшаши, ривожланиши учун асос бўлиб келмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, ҳар бир халқнинг миллий театри бўм-бўш жойда, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Ёки тайёр ҳолда, бирданига четдан кириб келмаган. Аксинча, бу санъат ҳар қайси халқнинг туб маънавий эҳтиёжлари туфайли пайдо бўлган, унинг дунёга, табиатга, ижобий ва салбий жараёнларга муносабатининг ўзига хос кўриниши сифатида шаклланган ноёб қадриятдир.
    Шу нуқтаи назардан қараганда, ўзбек миллий театрининг илдизлари жуда қадим тарихга бориб тақалади. Ана шу анъана ва қадриятлар асосида 1914 йилда Ўзбекистон ҳудудида европача ва миллий анъаналарни уйғунлаштирган профессионал театр вужудга келди. Шундан буён орадан юз йил ўтди. Шу давр мобайнида ўзбек миллий театр санъати улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу ҳақда гапирганда, кўз ўнгимизда аввало юртимиздаги энг кўҳна ва етакчи Ўзбек миллий академик драма театри, унинг кўплаб истеъдодларни бирлаштирган тажрибали жамоаси пайдо бўлади. Негаки, юқорида зикр этилган юз йиллик тарих, шу даврда эришилган ютуқ ва натижалар кўп жиҳатдан мазкур театр фаолияти, унинг атоқли намояндалари, ўзига хос маҳорат мактаблари билан боғлиқ бўлиб, ўзбек театр санъати деганда, биз биринчи навбатда Ўзбек Миллий академик драма театрини тушунамиз. Халқимиз қандай қийинчилик ва машаққатларни, яхши ва шодон кунларни, шонли ва мураккаб тарихни бошидан кечирган бўлса, уларнинг барчаси ушбу театр фаолиятида, унинг саҳнасида намойиш қилинган тарихий, замонавий мавзудаги пьесалар, драматик, ҳажвий ва сатирик асарларда муайян даражада акс этиб келмоқда. Шу маънода, Ўзбек Миллий академик драма театрининг юз йиллик тарихи театр санъати йўли билан эл-юртимизнинг қалбига, хотирасига муҳрланган тарих, деб хулоса қилиш мумкин.
    Таъкидлаш керакки, бу табаррук даргоҳ бир асрлик вақт давомида миллий давлатчилигимизнинг маданий асосларини мустаҳкамлаш, маънавиятимиз, онгу тафаккуримизни шакллантириш ва ривожлантиришда, ўзлигимизни англаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ғоят муҳим ўрин тутиб келмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан 2014 йил 22 январда "Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилингани чуқур маъно-мазмунга, улкан ижтимоий-маърифий аҳамиятга эга.