• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

O'zbekiston teatr san'atini rivojlantirish to'g'risida

  • 29-11-2020, 10:04
  • ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНЛАР ВА ҚАРОРЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Ф А Р М О Н И

    Ўзбекистонда асрлар оша яшаб келаётган томоша санъати анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр саньатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник негизини янада мусеҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш, мах- сус таълим тизимини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш мақсадида:

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, Ўзбекисгон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг театр ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси негизида Мада­ният ишлари вазирлиги тизимида «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг қошида Театр ижодкорлари уюш­маси ташкил этилсин.

    Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлигига бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбектеатр» бирлашмасини таш­кил этиш билан боғлиқ ижодий, ташкилий, молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси юклансин.

    Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектеатр» бирлашмаси Театр ижодкорлари уюшмаси, театр ташкилотлари ва ҳудудий бўлимларига эга бўлган мустақил ижодий-ишлаб чиқариш тузилмаси ҳисобланиб, мулкчилик шакллари ва қайси идорага тааллуқли эканидан қатьи назар, мамлакатдаги барча давлат театрлари, театр-студиялари, халқ театрлари жамоалари ва бошқа тегишли ташкилотларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.

    «Ўзбектеатр» бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги инобатга олинсин:

    Театр ва театр-студиялар ижодий жамоаларини халқимизнииг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи ёрқин саҳна асарлари яратишга йўналтириш, шунингдек, ватанпарварлик ғояларини, миллий-эстетик тамойилларни тарғиб қилишга қаратилган ташаббус ва ҳаракатларни рағбатлантириш;

    Ўзбек халқ тамоши санъатлари (халқ анъанавий театри, майдон томошалари, байрамлар) соҳасидаги бой тарихий меросни чуқур ўрганиш, тадқиқотлар, ўҳув қўлланмалари яратиш учун шарт-шароит туғдириш;

    Ижодкорларни ижтимоий муҳофаза қилиш, театрларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ашёлар билан таъминлаш;

    Театр жамоалари, режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, рассомлар ва балетмейстерларга долзарб мавзуларда буюртмалар бериш, республика ва халқаро миқёсда кўрик-танловлар, фестиваллар ўтказиш, хорижий мамлакатларга гастроллар уюштириш, илмий анжуман, симпозиум ва семинарлар ўтказиш, турли мукофот ва совринлар таъсис этиш;

    Иқтидорли ёшларни излаб топиш ва малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда олий ва ўрта махсус ўқув юртларига яқиндан ёрдам бериш;

    Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, «Камолот», «Умид», «Олтин мерос» ва бошқа жамғармалар ёрдамида ёш ижодкорлар санъатини тарғиб қилиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, мамлакатимизда ва чет элларда таълим олиш ҳамда малака оширишларини уюштириш.

    Миллий театр ва оммавий томоша санъатлари ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали нашр этилсин.

    Театр саньати маънавият ва маърифатни юксалтиришнинг қудратли воситаларидан бири эканлигини назарда тутиб, жойларда бу санъат ривожи билан боғлиқ ишларни изчил амалга ошириш масьулияти Маданият ишлари вазирлиги билан бир қаторда, тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғисгон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг зиммасига юклансин.

    «Ўзбектеатр» бирлашмасининг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, ижодкорларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида бирлашманинг «Артмадад» номли мах­сус жамғармаси ташкил этилсин.

    Давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишдан қатьи назар, турли муассасалар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар жамғарма ҳаммуассислари бўлиши мумкин. Жамғарманинг таъсис мажлиси бир ой муддат ичида ўтказилсин.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамғарма Низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Артмадад» жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг ҳисоб рақамига эллик миллион сўм миқдорида маблағ ўтказсин.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси 49-, 1-уйларни таъмирласин ва уларга «Ўзбектеатр» бирлашмасининг марказий аппарати, унинг жамғармаси ҳамда Театр ижодкорлари уюшмасини жойлаштирсин.

    Ўзбекисгон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда Тошкент Давлат Санъат институтининг драма, мусиқа­ли театр, қўғирчоқ театри, кино, телерадио, саҳна рассомлиги, санъат менежменти бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш доирасини кенгайтириш, ўқитиш услубини жаҳон андозалари даражасига кўтариш чора-тадбирларини кўрсинлар.

    Республика театр ташкилотларининг, айниқса, вилоятлардаги театр муассасаларининг малакали драматург ва режиссёрларга бўлган катта эҳтиёжини ҳисобга олиб, олий маълумотли, иқтидорли ёшлардан драматург ва режиссёрлар тайёрловчи икки йиллик олий курслар ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу курслар давлат буюртмаси ва шартнома асосида фаолият юритади.

    Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статисти­ка вазирлиги, Молия вазирлиги «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб-чиқариш бирлашмаси тасарруфига кирувчи театр ташкилотлари­нинг бинолари қурилиши ва таъмирланиши, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Тошкент Давлат санъат инсти­тути ва унинг 400 ўринли ётоқхонаси янги биноларини лойиҳалаш ва қуриш учун тегишли маблағ ажратишни 1999-2000 йиллар режасига киритсин.

    Театр ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия, Меҳнат, Мада­ният ишлари вазирликлари ҳамда «Ўзбектеатр» бирлашмаси уч ой муддат ичида театр муассасаларининг ихтисослаштирилган тизимини, республика вилоят, шаҳар, туман, халқ ва ҳаваскорлик ҳамда хусусий мақомлари ва ижодий йўналишларини ҳисобга олган ҳодда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тариф меьёрларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.

    Шу билан бирга, театр ташкилотларига қўшимча молиявий манбалар топиши учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида уларнинг гастроль-концерт ва шартномалар асосидаги бошқа хизмат фаолиягидан тушадиган маблағлари, ҳомийлик ва инвестициялар, шу жумладан, чет эл инвесгицияларидан имтиёзли фойдаланиш ҳамда театр жамоасини рағбатлантириш тартибини белгилайдиган Низом икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.

    Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбектеатр» бирлашмаси уч ой муддат ичида театр ижодий ходимларига ква­лификация бериш, давлат мукофотлари, фахрий унвонлар ва бошқа мукофотларга тавсия этиш бўйича уларнинг, айниқса, ёшларнинг бутун фаолияти давомида касбий ва ижодий ўсиш жараёни хусусиятларини ҳисобга олувчи Низом ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этсинлар.

    «Ўзбектеатр» бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар барча турдаги солиқлардан ва божхона тўловларидан беш йил муддатга озод этилсин.

    Солиқдан озод этилиши натижасида йиғилган маблағларнинг мамлакатимизда театр-томоша санъатларини, илмий-тадқиқот ва нашр ишларини янада ривожлантиришга, бирлашманинг моддий- техник негизини мустаҳкамлашга, ижодкорларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишларига сарфланиши белгилаб қўйилсин.

    Театр санъати ривожига ҳомийларни жалб қилиш мақсадида уларнинг фойдадан тўлайдиган солиқ бўйича базаси «Ўзбекте­атр» бирлашмаси, унинг таркибидаги муассасалар ҳисобига ўтказадиган маблағлари миқдорига монанд қисқартирилиши назарда тутилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу фармонда кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.

    Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.

И. КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президента

Тошкент шаҳри,
1998 йил 26 март 