Куни кеча, отахон театрда спектакль намойишидан аввал устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон она Юсупова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекнинг атоқли ва ардоқли санъаткори, юртнинг дуогўйи Тўтихон она Юсупова томошабинлар билан баҳоли қудрат ижодий мулоқот боғлади. Узоқ йиллик ҳаётий тажрибалари асосида ҳикматли гап-сўзлари, ибратомуз фикрлари, хазина панд-насиҳатлари билан томошабинларда катта таассурот қолдирди. Шогирдлар эъзозида ва қуршовида бўлган Тўтихон онанинг театрга ташрифи ҳар доимгидек байрамга айланди.
Тани-жонингиз саломат, азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!