• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

ШОХИДА МАЪЗУМОВА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ
(1907-1988)

 Таниқли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова 1907 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У1925 йил¬да хотин-қизлар педагогика билим юртини, 1954 йилда А.Островский номидаги Театр ва рассомлик санъ¬ати институтининг режиссёрлик факультетини тугатган. Ш. Маъзумова 1925 — 1929 йил¬ларда хотин-қизлар педагогика би¬лим юртида муаллима, 1929 — 1961 йилларда Ҳамза номида¬ги Ўзбек Давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри)да актриса бўлиб ишлаган. 1961 йилдан то умрининг охиригача А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида ўқитувчи бўлиб ишлаб, бутун малакаси ва катта тажрибасини ёш актёрларни тарбиялашдек муҳим ишга бағишлади. Шоҳида Маъзумова 1929 йилда Ҳамза театрида саҳналаштарилган Ғулом Зафарийнинг "Ҳалима" спектаклидаги Ҳалима образи билан санъатга кириб келди ва ўтгиз йил тинимсиз ижодий изланиш натижасида ғарб ва рус драматурглари ҳамда ўзбек ижодкорларининг ўнлаб спектаклларида бош ролларни ижро этди. Ўзи бир неча спектаклларни саҳналаштириб, санъатда ўз ўрнини топди, режиссёр, истеъдодли актриса сифатида халқ хурматига сазовор бўлди. У яратган Ширин (Хуршид, "Фарҳод ва Ширин", 1930), Турандот (К.Гоцци, "Маликаи Турандот", 1930), Султонбегим (М. Шайхзода, "Жалолиддин" 1944), (О. Тури "Чуқур илдизлар", 1948), Санобар (К. Яшин, А.Умарий, "Ҳамза", 1949), Муаттар (Н. Сафаров, "Шарқ тонги", 1950), Сурмахон (Б. Раҳмонов, "Юрак сирлари" 1953), Амалия (Ф. Шил¬лер, "Қароқчилар", 1955) каби образлар ҳаётийлиги, табиийлиги, таъсир кучининг зўрлиги ва катта жозибаси билан ўзбек театр санъатида ўз ўрнига эгадир. Актриса айниқса, Сурмахон образида ҳаётга юзаки ёндошувчи, енгил табиатли, тантиқ аёлларнинг умумлашма образини шундай жонли ва катта жозиба билан яратдики, натижада Сурмахон исми оммалашиб, шу хилдаги аёлларни халқ Сурмахон деб атай бошлади. Бу фақат катта истеъдод соҳибаси Ш. Маъзумованинггина эмас, балки драматург ва театр ижодий жамоасининг ҳам катта ютуғи эди. Актриса яратган бошқа образлар ҳақида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин. Баъзи етакчи санъаткорларнинг актёрлик билан режиссёр¬лик ишини бақамти олиб бориш одати Ҳамза театри ижодкорларига ҳам хос хусусиятдир. Бироқ, бундай санъаткорларни бармоқ билан санаш мумкин. Шоҳида Маъзумова ана шун¬дай кўшалоқ истеъдод эгаси бўлган санъаткор эди. У 1954 йилда Бухоро театрида Баҳром Раҳмоновнинг "Юрак сирлари", 1956 йилда Ҳамза театрида Одил Ёқубовнинг "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди" (Олим Хўжаев билан ҳамкорликда), 1957 йилда Ҳамзанинг "Паранжи сирлари" спектаклларини саҳналаштирди. Шунингдек, Ш. Маъзумова актёрлик, режиссёрлик фаолиятини педагоглик билан бирга олиб борди, кўплаб истеъ¬додли ёш актёрларнинг театрда ўз ўринларини топишларида сидқидилдан меҳнат қилиб, устоз санъаткор сифатида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди. Истеъдодли санъаткор ва педагог Шоҳида Маъзумованинг кўп қиррали ижодиёти муносиб тақдирланган. 1955 йилда унга "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилган эди. Шоҳида Маъзумова 1988 йилда Тошкенгда вафот этди.

  • Категория :
  • Дата :15-12-2020, 21:40