АБДУЛЛАЕВ РИХСИЛЛА
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АКТЁРИ
Рихсилла Абдуллаев Нигматуллаевич 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мукофотланмаган. Рихсилла Абдуллаев 1995 йили Маннон Уйгур номидаги Санъат институтининг "Драма ва кино актёрлиги" бўлимига ўқишга кирди. Кейинчалик, шу ўқув даргоҳида магистирлик даражасини олди. Миллий театрда 1999 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда У театр ижодий ишларига жуда тез аралашиб кета олган ёш актёрлардан бири. Рихситилла 1999-2010 йиллар оралигида 25 дан ортиқ спектаклларда турфа образлар яратди. Кичик роллар ижрочисидан бош ролларни қойилмақам этиб ижро этадиган етук санъаткор сифатида шаклланди. Меҳнаткашлиги, тиришқоқлиги ва тинмай ижодий изланиши туфайли унинг истеъдоди ҳозир камолга етган пайтидир. У "Жодугар канизак" спектаклида Жасур, "Энага"да Ғофур, "Бир кошона сирларида" тансоқчи, "Адибни умри”да Ботир, "Усмон Носир"да Володя, "Қирол Лир"да Освальд, "Қаллиқни ўйин"да жарчи, "Тахти зар"да Клит, "Ўтган замон ҳангомаларида" солиқчи, "Ёз туни ғаройиботлари"да Деметрий, "Сеҳрли танбур" танбурчи йигит, "Алишер Навоий"да Алишер Навоий, "Макр ва Муҳаббат"да Ферденант, "Рустам”да Бойтура, "Уйқусиз кеча”да Ботир, "Андишали келинчак"да Арслонбек, "Дадажон демайман"да Алишер, "Чегара устидаги уй"да дипломат, "Тун албатта ўтади"да Эрино, "Увайсий"да Муҳаммадалихон, "Сенга бир гап айтаман”да Бобош, "Тили асалим”да Куёв, "Фариданинг дил дафтари”да Камрон, "Етти фарёд”да йигит, "Бир қадам йўл”да набира, "Пирикоинонт”да Миср шохи, "Қирмиза олма”да Муҳсин, "Муқаддас тахтизар”да Клит, "Ҳалала"да Шариф каби ролларини меърига етказиб ўйнади. Томошабинларнинг ва ҳамкасбларининг олқишларига сазовор бўлди. Бу унинг ижодий жамоа томонидан қадрланишининг алоҳида белгисидир. У кино ва ведиофильмларда ҳам қатор роллар ижро этди. "Жаҳон отин", "Қадаҳ", "Қирқ тогора", "Севги фариштаси", "Муҳаббат синовлари", "Келгинди куёв, "Сўғдиёна", "Қора кўзлар", "Телба", "Сароб”, "Қалбаки дунё”, "Хижрон”, "Жигарбандим”, "Каминанинг оиласи”, "Ичкуев”, "Айрилиқ”, "Шаддод қиз”, "Соддигина қизалоқ” каби фильмларда тамошабинлар олқишига сазавор бўларли роллар яратган. Турфа образларни яратишда алоҳида маҳоратга эга. Унинг яратган образлари ранг-баранглилиги билан ажралиб туради. Рихсилла ташкилий ишларни яхши кўради. Унинг иштироки театрда ўтадиган байрамларга, таваллуд кечалари томошаларига ўзгача бир руҳ касб этади. 2010 йил "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.