• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 5-04-2021, 15:39
  • Tabriklar
  Апрель ойининг табрикномасини бугунги 5-санада, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори, моҳир нотиқ, дубляж устаси, зеҳн-заковатли телебошловчи, истеъдодли актёр Риҳситилла Абдуллаевнинг таваллуд айёми билан бошлаймиз. Риҳситиллани айёми билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий файз-барокат тилаймиз. Фарзандларингизни чиройли бахтини рўшноликда кўриб яшанг. Риҳситилла, саҳнада ҳам, экранда ҳам ўз ижодий қиёфангизга, ҳуснихатингизга эга ижодкорсиз. Образ-қаҳрамонни гавдалантириш маҳоратида, овоз оҳангида, сўзлашув услубида, юз-ифода, нигоҳда Риҳситилланинг ўзига хослигини, мутахассис тилида айтганда, ижодий дастхатини кўрамиз. Феъли кенг, қўли очиқ, сахий ва олийҳиммат инсонсиз. Яратган чиройли ва эзгу амалларингизни барокатини берсин. Умр ва ҳаёт йўлларингиз ҳамиша нурга, файз-тароватга лимо-лим бўлсин!