• Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий ко'часи, 34.

  • Боғланиш: (+99871) 244-32-93
    milliy.teatr@mail.ru

Табриклаймиз - қутлаймиз!

  • 31-03-2021, 10:24
  • Tabriklar
   Ўзбек Миллий Академик драма театрининг яна бир ёш истеъдод вакили Наврўз Жумаевнинг 31-март таваллуд куни билан  ойдаги табрикномани якунлаймиз. Наврўзжонга айём қутлуғ бўлсин, дея аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, кенг ва баланд ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик, шунингдек, ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзандларингиздан фақат бахт-роҳат кўриб яшанг. Наврўзжон, ижод оламига яқиндагина қадам босган актёрсиз. Ижодда қиладиган ишларингиз, эҳ-ҳее... тоғдек уюм. Меҳнат ва ширин машаққатлар билан “қоришиб” юрсангиз, албатта ижодда тоғ чўққисини забт этасиз. Муҳими софлик, ҳалоллик, фидойилик. Устозларнинг панду насиҳатларини ҳикмат деб билинг. Улар юрган нурафшон йўллардан сиз ҳам эргашинг. Ибрат олинг, ҳавас қилинг, меҳнатда тобланиб, чиниқинг. Репертуарингизга қўшилаётган хоҳ катта, хоҳ кичик роль бўлсин, барини меҳр билан ижод жавонига тахлайверинг. Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ҳамиша бахт қуршовида яшанг!