TEATR
» » Мунис она
» » Мунис она

    Мунис она


    Мунис она

     

    Табриклаймиз – қутлаймиз!

       Бугун 16-сентябрь, Миллий театрнинг устоз санъаткори, халқимизнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурованинг таваллуд куни. Айни дамда мунис оналар сиймосини файзга тўлдириб талқин этиб келаётган актрисамизга узоқ ва мазмунли умр, соғлик-саломатлик, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, ижодий барака тилаймиз. Фарзанду набираларингиз қуршовида кексалик гаштини ҳурмат-эъзозда кўриб яшанг. Репертуарингиз шоҳ асарлар билан бойисин, бадиий жозибали образлар билан жилвалансин. Қалбингиздаги неки гўзал орзу-ҳавасларингиз, эзгу ният-истакларингиз бўлса, барини ижобат қилсин!



Актёрлар
ОБ ХАВО