TEATR
» » Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин
» » Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин

    Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин


    Ҳурматли Ҳазрати эркаклар! Сизларни ажойиб байрам 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизлар нафақат Ватан ҳимоясида Посбонсизлар, балки оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг устунисизлар. Сизлар борсизлар-ки, юртимиз тинч, хонодонларимиз обод, умримиз бахтга, қувонч-шодликка тўла. Ҳеч шубҳасиз, ҳар бирингиз тинчлик-хотиржамлик, мардлик тимсолисизлар. Юрт тинчлиги, равнақи йўлида кўксини қалқон тутадиган муҳтарам эркакларимиз, биз аёллар сизларни ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз. Юрт сизлар билан нурафшон, оила файз-барокатли. Қай бирингиз бобо, қай бирингиз ота, қай бирингиз оға-ини, қай бирингиз ёр, қай бирингиз дўст – биз аёлларнинг умр ва тақдир йўлларида ниҳоятда кераксизлар! Азиз бошингиз омон бўлсин. Жисмингизни куч-қувват, руҳиятингизни хушнудлик, гўзал ҳиссиётлар асло тарк этмасин. Оилада ҳам, ижодда ҳам Пир бўлиб юринглар. Ҳеч қачон касал бўлманглар. Касал бўлишга ҳаққингиз ҳам йўқ. Чунки Ватан ва оила олдида бурчингиз катта. Биз аёллар эса сиз Ҳазрати эркакларнинг сояи-давлатингизда фаҳрланиб, ғурурланиб, мазза қилиб умргузаронлик қилайлик. Бу каби байрамларнинг яна, яна ва яна кўп-кўпини, ниҳоятда кўп-кўпини бирга нишонлаш насиб этсин. Ҳаммангизни кексаликка ва кексалик гаштини суриб юришга етказсин. Миллий театрнинг барча аёллари сиз мард ва ҳалоскор эркакларни байрам билан яна бир бора муборакбод этади!



Актёрлар
ОБ ХАВО