TEATR
» » Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги
» » Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги

    Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги


    Ўзбек романчилик мактабига асос солган, ўзбек адабиётига тамал тошини қўйган Абдулла Қодирий бобомизнинг 125 йиллиги Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида файзли ва жозибали адабиий-бадиий кеча тарзда нишонланди. Экранда намойиш этилган Абдулла Қодирий ҳақида муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг нутқи ҳамда ҳужжатли бадиий фильм диққатга сазовор бўлди. Ўзбек Давлат драма театрининг “Жинлар базми”, Миллий театрнинг “Жулқунбой” спектаклидан қўйилган парча, шунингдек Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри “Ўтган кунлар” спектаклидан “Отабек ва Кумуш” арияси томошабинларга манзур бўлди. Абдулла Қодирий ижодий уйи ўқувчиларининг иштирокидан маълум бўлди-ки, ёзувчи бобомизнинг сийрати асрлар оша ёш авлод қалбида мангу яшайди.

    Тадбир гўзал куй-қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда кўтаринки кайфият ва руҳиятда кечди. Эстрада юлдузларидан  Абдулла Шомағрубов “Ўсма қўйиб”, Феруза Жуманиёзова “Бегим”, Азиз Ражабий “Ўртар”, Зулайҳо Бойхонова “Бир қадам”,  Абдурашид Йўлдошев “Ватаним” қўшиқларини ижро этиб, томошабинлар кўнглига хушнудлик бағишладилар. Кеча якунида Қодирий авлодидан Хондамир Қодирий сўзга чиқиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорик билдирди.

     



Актёрлар
ОБ ХАВО