TEATR
» » Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар
» » Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар


    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Ўзбек Миллий академик драма театрида 1 декабрь куни театрнинг бир қатор устоз актёрларини қутлуғ ёшлари билан тақдирланишди. Театр директори Фатхулла Маъсудов устоз санъаткорларни ўзининг самимий тилаклари билан муборакбод этди.

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     Миллий театр отахон деб айтилиши бежиз эмас, боиси бир асрлик тарихга эга бўлган театримизда кимлар ижод қилмади дейсиз, эл суйган санъат дарғалари ушбу саҳнада яшади, томошабинлар онгида улар ижро этган образлар бир умрга муҳрланди. Мана бугун ҳам шу устозларнинг давомчилари фаолият юритиб келмоқда. Бугунги қутлуғ ёш яъни 85 ёшни қаршилаган санъат арбоби, барчамизнинг устозимиз Турғун Азизовни тирик афсона десак хато эмас. Устоз сиз билан  узоқ йиллар бирга ишлаш, ижод қилиш насиб этсин. Ёшларга билим беришдан толманг.

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

     

    Қолаверса, театримизда 60,70 ёшга тўлган устозларимиз бор. Уларни ҳам табриклаймиз. Ижодий баркамоллик, соғлиқ тилаймиз – дея театр ижодкорлари номидан эсдалик совғалари берилди.

    Ҳамкасблар, шогирдлар устозларига ўзларининг илиқ табриклари ва тилакларини айтишди. Бу йил Теша Мўминов, Малика Ибрагимова, Қаҳрамон Абдураҳимов, Гавҳар Зокировалар ҳам 70 ёшни нишонлашди. Улар  ижро этган  саҳна асарлар тарих зарварақларида муҳрланиб қолади. Биз эса фақат уларга муносиб ворис бўлишга интиламиз.  

    Драматург Эркин Хушвақтов, саҳна орти ижодкорлари Владимир Гатин, Асқар Казакбаев, Зумрат Шарипова, Ойсанам Мўминова, Феруза Муҳиддиновалар 60 ёшда.

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Қутлуғ ёш муборак, азиз устозлар

     

    Театрда фаолият юритадиган ҳар бир ижодкор, тикувчидан тортиб то халқ артистигача бирдек эътиборда, эъзозда. Биз бу ижодкорларнинг барчасига улкан мувофаққиятлар тилаймиз.



    Шарх кўшиш
    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

    Такикланган матндан фойдаланиш ман этилади, бошка фойдаланувчиларни хакорат килиш, шарх колдиришдан реклама сифатида фойдаланиш такикланади.

Актёрлар
ОБ ХАВО