Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Фарғона вилояти Кўкон шаҳрида
Миллий театр ижодкорлари Кўкон мусиқали драма театрида томошабинлар учун Чингиз Айтматовнинг “Момо ер” спектакли билан ташриф буюришди.
Саҳналаштирувчи режиссёр – Ғ.Мардонов
Саҳналаштирувчи рассом – Ф.Газизова
Бош ролларда:
Момо – Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова
Йигит – актёр Ихтиёр Атажонов
Бу спектакль машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг тилларга достон асари асосида тайёрланган. Қирғинбарон уруш келтирган офатларнинг оқибати бир қирғиз аёли тақдирида кўрсатилади. Фарзандларидан ажралган аёлнинг азоб-уқибатлари намойиш этилади. Она – асарнинг ягона қаҳрамони. Унинг образи саҳнада жуда ишончли тарзда гавдаланади. Бу спектаклни кўрган томошабин “дунёда тинчликни авайлаб-асраш лозим” деган ақидага яна бир бор имон келтиради.