TEATR
» » Ўзбекистонда Қозоғистон йили
» » Ўзбекистонда Қозоғистон йили

    Ўзбекистонда Қозоғистон йили


    2019 йил “Ўзбекистонда Қозоғистон йили” деб эълон қилинган. Мазкур йил доирасида Ўзбекистонда қатор маданий тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Жумладан 25 ноябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қардош халқларимиз байрам тадбири ўтказдилар. Байрамда қозоқ халқининг ўзига хос жиҳатлари, хислат-фазилатлари намоён бўлди. Гўзал куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар кечага файз қўшди, байрам ҳароратини янада юксалтирди. Ўзбек ва қозоқ халқининг бирдамлиги, ҳамдўстлиги бардавом бўлсин!

     



Актёрлар
ОБ ХАВО