TEATR
» » Абу Райҳон Беруний
» » Абу Райҳон Беруний

    Абу Райҳон Беруний


     

    Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда буюк ўзбек олими Абу Райҳон Беруний тўғрисида ҳужжатли тарихий фильмни суратга олиш жараёнини бошлади. Театрдан 14 нафар актёр суратга олиш майдонига жалб этилмоқда. 7 ноябрдан эътиборан жамоа сафарга йўл олди. Ижодий сафар 16 ноябрга қадар давом этади. Воқеий-жараёнлар Хива ва Бухорода суратга олиш режалаштирилмоқда.

             Берунийнинг болалиги (10 ёш) - Муҳаммадбилол Асадиллаев, навқирон ёшлиги - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “драма ва кино актёрлиги” бўлими талабаси Абдуллоҳ Хусанов, кексалик даври - Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов сиймосида гавдаланади. Шунингдек;

    Берунийнинг хотини – Ўзбекистон халқ артисти Риҳсихон Иброҳимова

    Хоразмшох Маъмун вазири – Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов

    Ғазна вазири 2 – Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов

    Хоразмшох Маъмун – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов

    Хоқандий – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов

    Абул Хасан – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов

    Хоразмшох аскар 1 – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев

    Берунийнинг жорияси – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботиллаева

    Ғазна вазири 1 – Ҳамид Тошпўлатов

    Дарвеш – Боймирзаев Ғайрат

    Бозорда сотувчи – Фаруҳ Ботиров талқинида намоён бўлади.

             Ижодий жамоага куч-қувват ҳамда омад тилаймиз!

     

     

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО