TEATR
» » Тил — миллатнинг маънавий бойлиги
» » Тил — миллатнинг маънавий бойлиги

    Тил — миллатнинг маънавий бойлиги


     

    Тил — миллатнинг маънавий бойлиги

    Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудида, турли жамоат муассасалари, олий таълим масканлари, коллеж ва мактабларда адабий кечалар, давра суҳбатлари, байрам тадбирлари ўтказилди.

    Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтди. Унда юртимизда ёшларни истиқлол ғояларига садоқат, она тилига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

    — Тил миллатнинг маънавий бойлиги, ғуруридир, — деди театр директори Фатхулла Маъсудов. — Аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз керак. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий тилимизнинг нақадар гўзал, бой тил эканини исботлаб берган. Улуғ бобокалонимизнинг ижод намуналари орқали биз ўз тилимизнинг жозибадор эканини теран ҳис қиламиз. Ижодкор сифатида ёшларга ҳам шулар ҳақида гапириб, уларни тилимизни ардоқлашга ундаймиз. Бу жуда муҳим.

    Тадбирда томошабинлар учун сўз мулкининг султони Алишер Навоий ижодига бағишланган “Алишер Навоий”, “Кундизсиз кечалар”  спектаклларидан парчалар намойиш этилди.

    Тадбирда она тилимизни улуғловчи энг сара шеърлар, Навоий ғазалларидан намуналар ўқишди.

    Эслатиб ўтамиз ушбу спектакллар 21 октябрга қадар давом этади.



Актёрлар
ОБ ХАВО