TEATR
» » Устоз ва мураббийларлар
» » Устоз ва мураббийларлар

    Устоз ва мураббийларлар


    Юртимизда ёшларнинг камолоти учун жон куйдираётган устоз ва мураббийларларга миннатдорчилик билдириш ва байрам билан қутлаш мақсадида 4-октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган барча ўқитувчилар билан
    Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов бошчилигида, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, Гаҳар Зокирова, Зуҳра Ашурова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадулло Набийевлар иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Анжуман устоз санъаткорларнинг меҳмонларни илиқ ва самимий табриклари билан бошланди. Ижодий учрашувдан сўнг байрам туҳфаси сифатида Эркин Ҳушвақтовнинг «Андишали келинчак» номли спектакли намойиш этилди. Спектаклдан томошабинлар кўтаринки кайфиятда, мароқли таъсуротлар билан чиқдилар. Ўйлаймизки бу каби эътибор ҳамда эътирофдан меҳрибон устоз ва мураббийларимиз жуда мамнун бўлдилар. Мана шундай хайрли тадбирлар албатта уларнинг келгуси фаолиятларига руҳий озуқа, жисмонан ва маънан куч-қувват бағишлайди деб умид қиламиз.

    Устоз ва мураббийларлар

     

    Устоз ва мураббийларлар

     

    Устоз ва мураббийларлар

     

    Устоз ва мураббийларлар

     

    Устоз ва мураббийларлар

     

    Устоз ва мураббийларлар

     



Актёрлар
ОБ ХАВО