TEATR
» » ТОҒЛАРДЕК БАЛАНД БЎЛ
» » ТОҒЛАРДЕК БАЛАНД БЎЛ

    ТОҒЛАРДЕК БАЛАНД БЎЛ


    Муаллиф: Қ.Норқобил

    Режиссёр: Ғ.Мардонов

    Саҳналаштирувчи рассом: У.Ирматова

    Либослар бўйича рассом: Л.Турсунова

    Мусиқа безакчиси: А.Ибрагимов

    Режиссёр ассистенти: А.Хайруллабеков

    Режиссёр ёрдамчиси: А.Алижонов

     

    РОЛ ИЖРО ЭТУВЧИЛАР:

     

    Қувондиқ ака - Т.Саидов, М.Рахматов

    Қувондиқ (ўспиринлиги) - И.Атаджанов, Н.Жумаев, А.Алижонов

    Қувондиқ (болалиги) - И.Мастонов, Т.Ниғматуллаев, М.Рахмоналиев

    Она(хаёлда ва ҳаётда) - З.Ашурова, М.Боботуллаева

    Сергей Сергеевич - Ф.Абдуллаев, А.Сайназаров

    Гули (ёшлиги ва улғайган ёши) - З.Гулямова, С.Умарова

    Октябр хола - О.Турақулова, М.Мухторова

    1- Раҳбар - Ш.Абдувалиев, Ж.Мухторов

    2- Раҳбар Д.Насреддинов, Л.Орзиев

    Милиция ходими - Ф.Ботиров, С.Хасанов

    Сергей Сергеевич шотири - Ф.Зияев, Ж.Абдужабборов, Х.Хасанов

    Нилуфар – К.Ўктамова

    Зухра – Н.Алижонова

    Оммавий саҳналарда: Г.Абдуллаева, У.Холиқжонов, Ж.Ирисметов, А.Хазратқулов, К.Ўктамова, Н.Алижонова, С.Умарова, Ж.Абдужабборов, И.Мастонов, А.Алижонов, Д.Жўраев

     

    АННОТАЦИЯ

     

    Асарда замон қаҳрамони образи турли хил ҳаётий тўқнашувлар орқали зиддиятларга тўлиқ ҳолда кенг очиб берилган. Ҳали юртимиз театрлари саҳнасига олиб чиқилмаган мавзу — оғир саноат, кон-металлургия соҳасида узоқ ҳаётий тажриба ва чуқур ҳаётий билимга эга инсон тақдири тўлақонли талқин қилинган. Мамлакатимизга хорижий инвестиция олиб кириш, кон-металлургия тизимини замонавий технологиялар билан таъминлаш, етук малакали миллий кадрларни шакллантириш масаласи асарда асосий йўналиш қилиб белгиланган. Драмадаги замон қаҳрамони шу соҳани ривожлантириш учун барча турмуш қийинчиликлари ва тақдир зарбаларига собит туриб, матонат билан курашади. Асарда энг оғир ҳаётий йўлни босиб ўтиб раҳбар лавозимига эришган инсоннинг поклик, замондошларига нисбатан меҳр-мурравват кўрсатиш, халқ ва юрт бойлигини кўз қорачиғидек асраш, коррупция ва талон-тарожликка йўл қўймаслик учун олчоқлик ва турли зуғумлар олдида иродаси синмасдан жасорат кўрсатиши чуқур таҳлил қилинган. Асарда оддий юртдошларимиз ҳаёти ва бугунги адолатли раҳбар кадрларимизнинг юрт фаровонлиги йўлидаги фидойилиги таъсирли саҳналар орқали очиб берилган. Драмада бир сўз билан айтганда, замон қаҳрамони образи қиёфаси инсон дарди ва қалб изтироблари орқали акс эттирилган. Асарда инсон қисмати ва матонатли ҳаёт йўли ифодаланган. 

     

     

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО