TEATR
» » Ўзбек юртдошларимиз билан учрашув
» » Ўзбек юртдошларимиз билан учрашув

    Ўзбек юртдошларимиз билан учрашув


    Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган, таълим олаётган ўзбек юртошларимиз учун “Мадад” маркази томонидан ташкил этилган “Ватан она каби муқаддас” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ватанимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилди. Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ва Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Тадбирда Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, маърузалар тингланди. Бундан ташқари, йиғилганларга 100 кг ош дамлаб меҳмон қилинди. Йиғилган ўзбек юртдошларимиз учун чинакамига байрамга айланган тадбир илиқ таассурот қолдирди.

    Ўзбек юртдошларимиз билан учрашув

     

    Ўзбек юртдошларимиз билан учрашув