TEATR
» » Нартай Бекежанов номидаги қозоқ мусиқали драма театри Ўзбекистонда...
» » Нартай Бекежанов номидаги қозоқ мусиқали драма театри Ўзбекистонда...

    Нартай Бекежанов номидаги қозоқ мусиқали драма театри Ўзбекистонда...


     Ўзбекистонда ўтказилаётган Қозоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари муносабати билан, шунингдек, Қозоғисон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Қизилўрда вилоят хокимлиги, Қизилўрда вилоят маданият, архивлар ва ҳужжатлар бошқармасининг ташаббуси билан 14-август, соат 18.00 да Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида Нартай Бекежанов номидаги қозоқ мусиқали драма театри Раҳимжон Отарбаевнинг “Нарком Жургенов” номли тарихий драмаси намойиш этилди.

     

     

     

     

     Спектаклни театрнинг бадиий раҳбари, Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Амир-Темур Хусейн Жусипули саҳналаштирган. Драмада атоқли давлат ва жамоат арбоби Темирбек Жургеновнинг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган. Темирбек Жургенов 1929 – 1937 йилларда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ССР Халқ комиссари сифатида фаолият юритиб, ўз даврида мазкур халқлар маорифи ва маданиятини юксалтиришга улкан хисса қўшган шахсдир.

     

     

     

     Унинг саъй ҳаракати туфайли қозоқ рақс санъати ёрқин юлдузлардан бири Шара Жиенқулова ўзбек санъатининг буюк намоёндаси Тамарахоним билан учрашиб, ундан сабоқ олишга муяссар бўлган.

     Хулоса қилиб айтганда, ушбу асар қозоқ халқининг ўта мураккаб даврдаги тарихини томошабинга намоён этиши билан бирга, ёш авлодни Ватанга садоқат, халққа муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, қолаверса, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.