TEATR
» » АБАЙ
» » АБАЙ

    АБАЙ


    Саҳнада АБАЙ

     

    Ўзбек Миллий академик драма театрида 14 май соат 18:30да Мухтор Авезов асари асосида Марат Азимов режиссёрлигида “Абай” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.

    Рассом Бахтиёр Тўраев. Машҳур қозоқ шоири Абайнинг зиддиятларга бой ҳаёти асос қилиб олинган мазкур спектакль воқеалари саҳнада ўзига хос режиссёрлик ва рассомлик эффектлари билан бойитилган. Саҳнада ёнаётган ўтов, ёниб турган гулхан, оловли машъалалар шулар жумласидан.

    Шогирди Ҳайдар билан унинг севгилиси Ҳожарни Абайга қўшни, шу билан бирга қариндош овул кишилари жазоламоқчи бўлганда донишманд шоир уни қутқариб қолади. Икки овул ўртасидаги зиддият ана энди яна-да жиддий тус олади.

    Ҳасад ва ҳийла устун келиб, Ҳайдарни барибир заҳарлаб ўлдиришади. Абай эса ичдан емирилаётган овул, инсонлар қисмати ва халқ дардини куйиниб аччиқ-аччиқ ўланлар ёзади.

    Абай ролини Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ижро этган.

    Бир сўз билан айтганда, Ўзбек Миллий академик театри яна бир яхши спектакль билан бойиди. Томошабинлар бу асарни ҳам илиқ кутиб олишига ишонамиз. Барчангизни “Абай” спектаклини томоша қилишга чорлаймиз.

    -----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

    Муаллиф: М.Авезов

    Қозоқчадан Н.Фозилов таржимаси

    А.Мелибоевнинг тахририда

     

    Сахналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби М.Азимов

    Сахналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Б.Тўраев

    Либослар бўйича рассом - С.Зуннунова

    Режиссёр ассистенти - М.Мадазимова

    Режиссёр ёрдамчилари - Ф.Ғофуров

     

    Рол ижро этувчилар:

     

    АБАЙ- Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ё.Ахмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  М.Исмоилов

    ОЙКАРИМ! Абайни хотини - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Г.Ибрагимбекова,  С.Юнусова

    МАҒАВИЯ ўғли – артистлар Д.Каримов, Ф.Зияев

    АБДУРАХМОН ўғли - артистлар Х.Хасанов, М.Қиличев

    МОХИРА келини – артистлар Ф.Мустаева, С.Умарова, Ш.Хаджимуратова

    ХАЙДАР - артистлар Ф.Бурхонов, Л.Орзиев

    ҲОЖАР - артистлар Д.Кубаева, А.Шарипова

    ҚАЛДИРҒОЧ бева келинчак - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Х.Хусанова, артист Ф.Бобоёрова

    ЎРОЗБОЙ – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти М.Абдуқундузов, артист Толиб  Мўминов

    ҚАНИКЕЙ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Исмоилова, артист В.Юнусова

    КЎКБОЙ - артистлар Ў.Менглиев, Ғ.Боймирзаев

    ЖИЙРАНЧА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Рахматов, артист Ш.Музропов

    НОРИМБЕТ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Абдувахобов, артист А.Қодиров

    КАРИМ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т.Саидов, артист Ш.Абдувалиев

    ТАҚАЖОН - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қ.Абдурахимов, Р.Каримов

    АЗИМХОН - артистлар А.Сайназаров, И.Атаджанов

    БОЙМУҲАММАД - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Х.Комилов, артист У.Турсунов

    ЗАЙНАБ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Ярашева

    ДАВЛАТ - артистлар С.Отажонов, С.Хасанов

    ЎРМОН - артистлар Ш.Абдувалиев, Ф.Ботиров

    МЕШ - артистлар Ф.Ғофуров, А.Алижонов

    СИРТЛОН -  артист Х.Тошпўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев

    Йигитлар – артистлар У.Холиқжонов, А.Хазратқулов, Ш.Хуррамов, И.Мастонов, Ж.Абдужабборов, Ж.Ирисметов, И.Ахмадаилиев, Н.Жумаев, Ф.Ботиров