TEATR
» » "Бизнинг театр"
» » "Бизнинг театр"

    "Бизнинг театр"


           2019-йил 30-январь куни, соат 14:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида 3 та катта мавзуда тадбир бўлиб ўтди.

    Биринчи мавзу: Ўзбекистон  Республикаси маърифат ва маънавият марказини катта бир тадбири бўлиб ўтди. Улар тарафдан таклиф қилинган 4 та лектор, хозирги кундаги сиёсатимиз, мухтарам Президентимиз  Ш.М.Мирзиёевни хозир олиб бораётган сиёсатларида, харакатларида, маънавият ва маърифат аҳли, ижод аҳли, театр ва кино аҳлини қилаётган фаолияти меҳнатлари хақида. Бизнинг қилаётган барча  харакатларимиз мухтарам Президентимиз  Ш.М.Мирзиёевни қилаётган хайрли ишлари, Давлатимизни, халқимизни, юртимизни ривожланиши учун қилинаётган барча ишларида таянч бўлиб туришимиз ва биз ижодкорларни фаолияти хақида лекция ўқилди. Шу билан бирга Ўзбек Миллий Академик драма театрида  Республика театрлари ичида, биринчи бўлиб отахон театр, Миллий театрда кутубхона ташкил қилиниб, Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази томонидан 500 га яқин бадиий китоблар тақдим қилинди. 

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    Иккинчи мавзу: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек Миллий Академик драма театри  “Бизнинг театр” деб номланган катта ижодий давра сухбати ўтказди. Мухтарам  Президентимиз  Ш.М.Мирзиёевни ташаббуслари билан ташкил қилинган “Бизнинг театр” деб номланган  бу катта давра ижодий сухбати, албатта театримизни фаолияти, мактаби, анъаналари, тарихи,  тарихдан қандай театр юзага келган ва кимлар юзага келишига сабабчи бўлган, Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Олим Хўжаев, Сора Эшонтўраева, Миршохид  Мироқилов,  Сайфи Олимов, Шукур Бурхонов,  Обид Жалилов,  Гинзбург, Тўла Хўжаев - буларни фаолияти хақида сухбат олиб борилди ва Миллий театр актёрлари чиқиб ўз эзгу истаклари,  Давлатимиз рахбарига барча қилинаётган ғамхўрликлар учун ташаккурлар айтилди. Бизнинг театр хақида катта давра сухбати бўлди. 

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    Учинчи мавзу: 30-январь Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов агар хаёт бўлганларида, бугун 81 ёшга тўлган бўлар эдилар.  Ислом Абдуғаниевич Каримовни  хотирлаб, халқимизга, Давлатимизга қилган барча хайрли, халол меҳнатлари, хизматлари эсланди. Барча қилинган меҳнатлари улуғланди. Бугун, эрта тонгдан, Республикамиздаги барча ташкилотлар рахбарлари ва вакиллар билан биргаликда ва шу жумладан Ўзбек Миллий Академик драма театри ҳам, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошчилигида Ислом Каримовни хотирлаб катта тадбирда иштирок этди. 

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

    "Бизнинг театр"

     

     

    Мана шундай тадбирларни, хайрли ишларни ташаббускори мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевга улкан соғлиқ тилаб, шиддат билан ривожланаётган, юксалаётган юртимизда ва барча сохаларда бош бўлиб туришларини, узоқ йиллар мана шу Давлатимиз яна ҳам равнақ топиши учун қилаётган барча харакатларида омадлар тиланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти  О.Назарбеков  очиб бердилар ва кечани якунида  Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Масудов  барча шу бугунги бўлган катта тадбирни ўтказилишида, хисса қўшган барча устозларга, ташриф буюрган томошабинларга ва театр жамоасига ўз ташаккурини билдириб, театрда мана шундай гўзал давра сухбатларида хали ўзоқ йиллар кўришишимизни яратгандан тилаб эзгу истаклар билдирди.

     

    "Бизнинг театр"

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО