TEATR
» » Уйқусиз кеча
» » Уйқусиз кеча

    Уйқусиз кеча


    Жуманиёз Жубборoвнинг бу комедияси шу куннинг муҳим ахлоқий-маърифий муаммоларига бағишланган. Акбар ота - кекса рассом Шўролар даврида факат доҳийларнинг портертларини чизган. Мустақилликдан кейин у замонни ва дунёни қайта ҳис қила бошлайди. Унинг ижодида янги илҳомли давр бошланади. У ижоднинг илоҳийлигини ва ўзини фақат ижодга бағишлаш лозимлигини тушунади. Рассом дунёнинг майда-чуйда ташвишларидан озод бўлиш кераклигини англайди. Унинг атрофидагилар эса бундан бехабар. ...Рассомнинг туғилган куни бўлиб ўтган. Аммо Акбар отанинг қизлари ва куёвлари унинг туғилган кунини унутиб қўйишган. Эртаси чолнинг невараси томонидан таклиф қилинган чолнинг уч қизи ва уч куёви кечадан буён безатилганича гур1 ан дастурхонни кўриб, бу дастурхоннинг маъносини тушунишмайди ҳам. Акбар ота ногаҳон ҳовлисини уларга ҳадя этмоқчи эканлигини айтади. Қизлар ва куёвлар ота ҳовлини қўлга киргазиш машмашасини бошлаб юборадилар. Кулгили саҳналарда уларнинг аянчли қиёфалари очилиб боради. Улар мол-дунё илинжида ҳатто қариндош-уруғчилик андишасини ҳам унутиб борадилар. Спектакл финалида қизлар ва куёвлар Рассомнинг хатини топиб олишади. Акбар ота хатида энди сафар ихтиёр этганини, Ватаннинг суратларини чизиб умргузаронлик килмоқчи эканлигини, уни изламасликларини айтиб, фарзандлари билан хайрлашган... Қатнашувчилар: Акбар ота - Рихсивой Авазов, Жамшид Зокиров; Тоҳира - Саида Раметова, Муқаддас Холиқова; Моҳира - Раъно Ярашева, Зуҳра Ашурова; Шоира - Моҳира Нурматова, Дилноза Кубаева; Баҳром - Тоҳир Саидов, Абдураим Абдуваҳобов; Адҳам - Меҳриддин Раҳматов, Фатхулла Маъсудов; Ботир - Рихситулла Абдуллаев; Дилбар - Нигина Набиева.



Актёрлар
ОБ ХАВО